Ekaterra халқаро чой компанияси «ҳозирги иш муҳити туфайли» Россияни тарк этади. Бу ҳақда компания пресс-релизига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ekaterra 2022 йил охиригача Россияда Lipton, Saito ва Brooke Bond чойларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Бу эса сотувлар бироздан кейин тўхтатилишини англатади.
Ekaterra дунёдаги энг йирик чой ишлаб чиқарувчилардан биридир. Компания портфелига 34 та бренд киради.
Булар орасида PG tips, Pukka, Т2, TAZO ва Lipton ҳам бор. 2022 йил бошида Ekaterra компаниясига эгалик қилган Unilever ўзининг чой бўлинмасини CVC Capital Partners VIII га сотишни якунлаган эди. Битим 4,5 миллиард еврони ташкил этган.
Аввалроқ Россияда Coca-Cola ва Pepsi аналоглари бозорнинг 5 фоизини эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)