Июль ойининг сўнгги ҳафтасида Аи-80 бензинининг улгуржи нархи 9,8 фоизга пасайди. Бу ҳақда товар-хом ашё биржаси хабар бермоқда.
25 июль куни ёнилғининг бир тоннаси қарийб 8,54 миллион сўм бўлган бўлса, 29 июль куни унга 7,699 миллион сўмдан таклиф қилинди. Бир литрнинг биржа нархи йил бошидаги даражага тушди — 5,7 минг сўм.
Улгуржи сотувда Аи-91 бензини нархи ҳам тушди. Бу турдаги бензиннинг ҳафта бошида бир тоннаси 15,95 миллион сўмга баҳоланган бўлса, якунда 14,54 миллион сўмга ёки 8,8 фоизга арзонлашди.
Биржада дизель ёқилғиси ўртача 0,7 фоизга ошиб, 16,4 миллион сўм бўлмоқада.
Аввалроқ Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда ўртача ойликка қанча бензин сотиб олиш мумкинлиги маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 275 доллар, 1 литр бензиннинг нархи эса 0,95 доллар. Ушбу ойликка 290 литр бензин сотиб олиш мумкин.
2022 йил июнь ойида энг арзон бензин Жазоир (0,31 доллар), Кувайт (0,34 доллар) ва Эронда (0,35 доллар) қайд этилган. Гонконг эса энг юқори нарх — 1 литр бензин учун 3 доллар.
Бензин нархининг ўртача иш ҳақига нисбати бўйича жаҳон рейтингида Форс кўрфази мамлакатлари етакчи ўринларни эгаллашда давом этмоқда: Қатар (5 968 литр), Кувайт (5 578 литр) ва Саудия Арабистони (4 372 литр).
Рейтингда охирги ўринни Куба эгаллаб турибди, у ерда ўртача иш ҳақига атиги 27 литр бензин олиш мумкин.
Изоҳ (0)