Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг тўртта Ж-16 қирувчи самолёти Тайваннинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирди. Бу ҳақда Тайван Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Фото: Wанқуанфото

Фото: Wанқуанфото

Қайд этилишича, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ярим оролга келиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ортидан Хитой Халқ озодлик армиясининг тўртта қирувчи самолёти ушбу ҳудудга кирган.

«Хитойнинг тўртта Ж-16 самолёти 2022 йил 1 август куни Тайваннинг жануби-ғарбий ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирди», — дейилади хабарда.

Айтилишича, самолётлар оролнинг жануби-ғарбий сувлари устидан ўтган. Чегарани бузишнинг олдини олиш учун Тайван ҳарбийлари зенит тизимларини жойлаштирган ва радио орқали огоҳлантиришлар берган.

Эслатиб ўтамиз, Тайван ҳукумати АҚШ билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини билдирганди. Шунингдек, Хитой армияси раҳбарияти аскарларни урушга тайёрланишга чақирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар