Қийма ва бақлажондан хуштаъм лазаня тайёрлаймиз
Хамир ўрнига бақлажон, помидорли қайла, қийма, рикотта, моцарелла пишлоғидан тайёрланадиган ушбу таом мазали ва фойдали таомлардан бири ҳисобланади. Унга ўзингиз ёқтирган кўкатларни қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- бақлажон — 2 дона
- туз — таъбга кўра
- мол гўшти қиймаси — 900 гр
- ўсимлик ёғи — 2-3 қошиқ
- помидор эзиб тайёрланган қайла — 800 гр
- сув — 120 мл
- қуритилган саримсоқпиёз — таъбга кўра
- рикотта — 400-450 гр
- тухум — 2 дона
- пишлоқ (моцарелла) — 200-250 гр
- Бақлажонларни 6 мм қалинликда думалоқ шаклда кесиб олинг, унга туз солинг ва шу ҳолатда 30 дақиқа турсин.
- Ўсимлик ёғини товада қиздиринг ва қиймани солиб қизаргунча қовуриб олинг.
- Қовурилаётган қиймага помидор қайласи, қуритилган саримсоқпиёз, туз, сув қўшинг, 8-10 дақиқа давомида пиширинг.
- Бақлажонни ювинг ва қоғоз сочиқ билан қуритинг. Уни зарли қандолат қоғозига қўйинг.
- Бақлажонларни ичи чуқурроқ идишга солинг, 200 даража ҳароратда қизиган печга 20 дақиқага қўйинг ва ҳар томони пишгунча ўрнини алмаштириб туринг.
- Унинг устига тухум чақинг.
- Шундан кейин қиймали аралашмани солинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ солиб чиқинг.
- Идишнинг ҳажми 33х22 см бўлса янада яхши. Унинг устини зарли қандолат қоғози билан ёпинг ва 180 даража ҳароратда қизиган печга 30-35 дақиқа пиширинг.
- Таомнинг устидаги зарли қандолат қоғозини 15 дақиқадан кейин олиб ташланг.
- Таом тайёр бўлганидан 10 дақиқа ўтиб уни кесинг.
Мавзуга доир:
- Қовурилган товуқ филеси ва сабзавотлардан тайёрланадиган мазали таом рецепти
- Помидор, бақлажон ва пишлоқ қўшиб тайёрланадиган макаронли таом рецепти
- Бақлажон, помидор ва мол гўшти қўшиб пишириладиган хуштаъм таом рецепти
- Рулет кўринишидаги лазаня рецепти
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
