Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қисман тан олинган Косово шимолидаги Косовска-Митровица шаҳрининг шимолий қисмида ҳаво сиреналари эшитилди, деб хабар бермоқда «Новости.рс».

Жанубий қисмда, шаҳарни ажратиб турувчи кўприк орқасида 200 га яқин албанлар тўпланган. Серблар баррикадалар қура бошлаган ҳамда Рудар ва Зупчада Албания махсус кучларининг йўлини тўсиб қўйган.

Косово бош вазири Албин Курти Ярине чегара пунктига қуролли махсус кучларни юборди.

Косово полицияси «Брняк» ўтиш жойини ёпиб қўйди, Рудница ўтиш жойидан эса фақат Косово давлат рақамлари бўлган автомобилларнинг ўтишига рухсат берилган.

Косово ҳукумати ушбу ҳудудда яшовчи сербларга қарши операция тайёрламоқда, деди Сербия президенти Александр Вучич.

Вучичнинг сўзларига кўра, Сербия ҳеч қачон бугунгидек қийин ва оғир аҳволда бўлмаган. «Приштина режими ўзини қурбон сифатида кўрсатиб, дунёдаги кайфиятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда», — деди Вучич.

Унинг таъкидлашича, Косово ҳукумати Сербияда берилган ҳужжатларга эга фуқароларнинг ўз ҳудудига киришига тўсқинлик қилмоқда ва улардан автомобилларини Косово давлат рақамлари билан қайта рўйхатдан ўтказишни талаб қилмоқда.

Вучич албанларни ҳам, сербларни ҳам тинчликни сақлашга чақирди. Шу билан бирга, у серблар таслим бўлмаслигини айтди.

Сербия Мудофаа вазирлиги Косовога қўшин киритилмаслигини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди