Нидерландия аҳолиси ёнилғи нархининг юқорилиги сабаб, шунингдек, газ танқислиги юз берган тақдирда фойдаланиш учун ўтин ғамламоқда, деб ёзади Волкскрант газетаси.
Мамлакатда 2021 йилнинг ёзидан буён нархлар кескин кўтарилаётгани ортидан ўтин ёқиладиган камин ва печкалар савдоси деярли учдан бирга ошган.
Газета қайд этишича, ўтин ёрдамида иситувчи қурилмаларга талаб шунчалик юқори бўлганидан улар етишмаяпти.
Июнь ойининг охирида Нидерландия ҳукумати Германия сингари уйларни иссиқлик билан таъминлашда кўмирда ишлайдиган электр станцияларининг қувватини оширишга ва газдан фойдаланишни камайтиришга қарор қилди. Ҳукумат, шунингдек, саноат ва фуқароларни ёнилғини тежашга чақирди.
Европа Россиянинг газ экспортини тўхтатиб қўйиши мумкинлигидан хавотирда. Вазият «Шимолий оқим» қувури орқали юбориладиган ёнилғи ҳажми камайганидан кейин кескинлашди.
Изоҳ (0)