The Washington Post нашрининг хабар беришича, ҳафта бошида АҚШ расмийлари маймунчечакка қарши 800 минг доза вакцина олингани ҳақида маълум қилган. Бироқ касалланиш ҳолати кўпаяверса, бу миқдор хавф остида бўлганларнинг барчасини эмлаш учун етарли бўлмаслиги мумкин.
Фото: Reuters
Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг соғлиқни сақлаш бўйича эксперти Стивен Моррисоннинг таъкидлашича, АҚШда хавф остида бўлганларнинг барчасини эмлаш учун 3,2 миллион доза маймунчечак вакцинаси керак.
Экспертнинг қўшимча қилишича, 2022 йил охиригача мамлакатда 2 миллион дозадан кам вакцина бўлади. Ҳозирда бу кўрсаткич атиги 1 миллион дозадан ошиқроқ.
Мавзуга доир: Нью-Йорк штатида маймунчечак туфайли фавқулодда вазият режими эълон қилинди
Изоҳ (0)