«Реал» Amazon платформасида либослар сотуви бўйича энг кўп даромад қилган клубга айланди.
Marca нашрининг хабарига кўра, «Реал» 3,3 миллион евролик либосни сотган, бу Испания, Англия, Франция ва Италия клублари орасида энг яхши кўрсаткичдир. Пул айланмаси 2018 йилга нисбатан 400 фоизга ошган.
Сотув бўйича иккинчи ўринни «ПСЖ» эгаллаган. Парижликларнинг даромади 2,2 миллион евро. Учинчи ўринни 1,5 миллион евро билан «Милан» банд этган. «Барселона» эса 700 минг евро билан олтинчи поғонани эгаллаган.
Ушбу лигаларнинг Amazon орқали умумий либослар савдоси 12,3 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)