• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро ИИБ бошлиғи ходимларидан ҳафтасига 2 минг доллардан улуш олишини рад этди (видео)

    Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи туман Ички ишлар бўлими раҳбарларидан ҳафтасига 2 минг доллардан улуш олишини рад этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳрат Алиев иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Маълум бўлишича, бугун Бухоро вилоят ИИБда журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилиб, Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, 2022 йилнинг олти ойи давомида вилоят ИИБга жами 8241 та мурожаат келиб тушган.

    «Фуқароларнинг турли мазмундаги бу мурожаатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1516 тага, яъни 22,5 фоизга ошди. Шунингдек, тизимда фаолият юритиб келган ходимларнинг ноўрин хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар сони 25 фоизга, 17 тага камайган. Хизмат интизоми ва қонунчиликни бузган 82 нафар ходимга нисбатан турли кўринишдаги интизомий таъсир чоралари қўлланилди. Салбий ҳолатларга кўра, 32 нафар ходим ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ошган соҳавий хизматлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, ҳуқуқбузарлик профилактика бошқармасида 13 тага, ташкилий бошқарма 3 тага, хавфсиз туризм бошқармасида 2 тага ошган. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича жами 48 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди», — деди Шуҳрат Алиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Билдирилишича, шу давр мобайнида ИИБ ходимлари томонидан 1 та жиноят содир этилган.

    Матбуот анжуманида қатнашган блогер Дилфуза Ибодова вилоят ИИБ бошлиғига юзланиб, ижтимоий тармоқларда бошқарма бошлиғи қўли остидагилардан ҳафтасига улуш олаётгани ёзилганини айтиб, бунинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини сўраган. Бошқарма бошлиғи эса буни рад этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Норасмий сайтларга берилаётган хабарларга маълумот берилмайди. Бошқарма бошлиғининг фаолиятини ҳам назорат қиладиган ва баҳо берадиган раҳбарлар бор. Бизнинг фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган вазиятлар ҳам ички ишлар вазирлиги топшириғига асосан ўрганилади, текширув ўтказилади. Ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатувчилар томонидан аниқ маълумот келтирилмаган. Шу боис, бунга шарҳ беришни зарурат, деб билмайман. Агар ҳақиқатан ҳам фактлари бўлса, прокуратура ёки бошқа органларга маълумотларни тақдим этиши мумкин. Важ мутлақо нотўғри ва уни рад этаман», — деди Шуҳрат Алиев.

    Мавзуга доир: «Тўққиз нафар ИИБ ходими нопок ҳаракати учун ишдан олинган» — Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи

    29.07.2022, 22:57   Изоҳ (0)   31900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдаги тўйда пичоқланган куёвжўра шифохонада вафот этди

    29.07.2022, 22:09

    Владимир Норов Покистон ташқи ишлар вазири билан икки мамлакат ўртасида ҳаво қатновини тиклаш масалаларини муҳокама қилди

    29.07.2022, 21:20

    Ўзбекистондаги техникумларда сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

    29.07.2022, 20:31

    «Ёзди, бироз ўтиб таҳрирлади». «Агробанк» жамоатчиликни қизиқтирган масалада бир-бирига зид икки хил муносабат билдирди

    29.07.2022, 20:07

    Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 71 фоизга етказилди

    29.07.2022, 19:50

    Мудофаа вазирлиги Антикоррупция агентлигининг ўзгартирилган ҳисоботига муносабат билдирди

    29.07.2022, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.