Тошкент вилояти Янгийўл туманида «Жиҳодчилар» террористик оқими аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.
Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, 1998 йилда туғилган М.М. (Янгийўл тумани) Instagram ижтимоий тармоғида экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи шахсларнинг «жиҳод» ва «ҳижрат»га даъват қилувчи маъруза ва видеороликлар тарқатиб келаётгани аниқланган.
Шунингдек, ушбу туманда яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро А.Б. 2018-2020 йилларда Туркия давлатига бориб, у ерда «Тавҳид ва жиҳод» террористик ташкилотининг «Тавҳид ва Суннат» номли мадрасасида диний таълим олиб, яшаш манзилига қайтиб келган ва Telegram орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётгани аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)