«Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони (ПФ–178-сон, 27.07.2022-й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, «business.gov.uz» портали «Тадбиркор виртуал офиси» порталига айлантирилди.
Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кеча-ю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.
2022 йил 1 августдан порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:
- тадбиркорлар;
- Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Call-марказ хизмати;
- Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (вакил);
- ҳоким ёрдамчилари;
- мурожаатлар автоматик ёки вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;
- ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;
- вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси ҳукуматга киритилади.
Изоҳ (0)