«Ўзгидромет» 28 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
28 июль кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр / секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34–39 даража, жанубда баъзи жойларда 42 даражагача бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10–12 метр / секундгача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 37–39 даража гача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 метр / секунд тезликда эсади. Ҳарорат 25–30 даража бўлади.
Изоҳ (0)