• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иштирокчи давлатлар, кун тартибидаги масалалар ва ташкил этилган шароит. Тошкентда ШҲТ ташқи ишлар вазирлари учрашуви қандай ўтиши айтилди

    Тошкентда ШҲТ миллий координаторлар кенгаши мажлиси якунлари ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг бўлажак йиғилишига доир режаларга бағишланган брифинг ташкил этилди. Унда қатор саволларга жавоб бериб ўтилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хусусан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий координаторлари йиғилиши якунлари ҳақида савол келиб тушди. Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов бунга қуйидагича жавоб қайтарди.

    Тадбир жорий йилнинг 24—27 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида ШҲТга аъзо барча саккиз давлатнинг миллий координаторлари иштирокида анъанавий шаклда бўлиб ўтди. 4 кун давом этган йиғилишда жорий йил 28—29 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати лойиҳалари келишиб олинди. Шу билан бирга, миллий координаторлар жорий йил 15—16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарликнинг мазмуний, ташкилий-протокол масалаларини муҳокама қилди, — деди у.
    Таъкидланишича, учрашувда ташкилот фаолиятининг амалдаги кун тартибидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди. Миллий координаторлар кенгаши ШҲТнинг жорий фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи органи ҳисобланади. Айнан шу механизм доирасида давлат раҳбарлари кенгаши, ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгаши ва ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларига зарур тайёргарлик ишларини олиб боради.

    Брифингда, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида қайси давлатлар қайси даражада иштирок этаётганига аниқлик киритилди.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобилжонов бу саволга жавоб қайтарди.

    Бугунги кунга қадар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатлар ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этишларини тасдиқлади, хусусан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, Хитой ташқи ишлар вазири, давлат кенгаши аъзоси Ван И, Қозоғистон бош вазири ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Женбек Кулубаев, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Зардорий, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин, ШҲТ бош котиби Чжан Минг ва МАТТ Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев, — деди Қабилжонов.
    Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак йиғилиши кун тартибидаги асосий масалалар ҳақида маълумот берилди.
    Афғонистон бўйича халқаро конференциядан сўнг 28—29 июль кунлари Тошкентда яна бир муҳим халқаро тадбир — ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Юқорида айтиб ўтилганидек, барча томонлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этади. Вазирлар учрашуви Ўзбекистоннинг ШҲТга амалдаги раислиги давридаги муҳим воқеалардан биридир.

    Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ташкилот фаолиятининг турли йўналишлари бўйича ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қиладилар, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашади. Вазирлар учрашувининг муҳим жиҳатларидан бири ШҲТни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишдир. Хусусан, улар ШҲТнинг тўлақонли аъзоси, аъзо давлати ва мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиш ниятини билдирган 10 дан ортиқ давлатларнинг мавжуд аризаларини кўриб чиқади.

    ШҲТ вазирлар кенгашининг Тошкент йиғилишининг асосий якуни Самарқанд саммитига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини маъқуллаш бўлади. Бу нафақат кўп қиррали ҳамкорликнинг анъанавий йўналишларини, балки ШҲТ фаолияти соҳаси истиқболлари, хусусан, саноат кооперацияси, минтақалараро савдо ва транспорт алоқалари соҳаларини қамраб олган мустаҳкам ҳужжатлар тўпламидир.

    ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак йиғилиши икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокамаси учун яхши платформа бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидламоқчиман, — дея қайд этди Юсуф Қабилжонов.

    Расмий вакил ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишини ёритиш қандай ташкил қилиниши ҳақида ҳам гапирди.

    Унга кўра, бўлажак тадбир, умуман, мамлакатнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги оммавий ахборот воситалари вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда. 2022 йил 30 майдан 1 июлгача Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишини ёритиш учун аризалар қабул қилинди. 160 дан ортиқ ОАВ вакиллари, жумладан, 80 дан ортиқ маҳаллий мухбир ва 75 дан ортиқ хорижий журналист аккредитациядан ўтказилди. Йиғилиш учун матбуот маркази ташкил этилиб, унда журналистлар фаолияти учун барча зарур ташкилий-техник шароитлар яратилган.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатга келган Хитой давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилганди.

    28.07.2022, 13:47   Изоҳ (0)   11484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси соҳасида битим имзолади

    28.07.2022, 13:39

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 августгача сел келиш хавфи эълон қилинди

    28.07.2022, 13:33

    Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    28.07.2022, 13:28

    Наманганда корхона раҳбари 2,8 млрд сўмлик ускуналарни сотиб юборгани аниқланди

    28.07.2022, 13:17

    Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    28.07.2022, 12:36

    Ўзбекистонда 27 июль куни 65 нафар кишида коронавирус аниқланди

    28.07.2022, 12:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.