Янги Наманган туманида 2,8 млрд сўмлик ускуналарни сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Н.С. МЧЖ раҳбари А.С. ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, банк филиалидан ажратилган 2,8 миллиард сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ускуналарни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)