• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Болалар меҳнатидан фойдаланиш Конституция даражасида тақиқланади

    Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти асосий Қонун қабул қилингандан кейин жамият тараққиёти ва ижтимоий муносабатларнинг ривожланиш тенденцияларидан келиб чиқиб ҳал этилган.

    Конституциявий ислоҳотни амалга ошириш ва унга янги институт ва нормаларни киритиш бир томондан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотларга ортга қайтмайдиган тус бериш бўлса, бошқа томондан эришишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўядиган марраларни белгилаш учун ҳам зарурдир.

    Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича таклифлар бидирилиб, муҳим вазифалар белгилаб берилди.

    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласини алоҳида акс эттириш ушбу вазифалардан бири сифатида таклиф этилди.

    Албатта Конституциямизнинг 37-моддасида мажбурий меҳнат тақиқланиши тўғрисидаги қоида белгиланган. Ушбу қоидани ривожлантирган ҳолда болалар меҳнатига йўл қўйилмаслигини Конституция даражасида белгилаш зарурияти мавжуд. Бунинг учун Ўзбекистон охирги беш йил давомида қонунчилигини ривожлантириб, қўйилган мақсадга эришишнинг ҳуқуқий замини яратиши билан бир вақтда, мамлакатимиз болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича салмоқли ютуқларга ҳам эришди.Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли барча жабҳаларда бўлгани каби болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида аниқ натижаларга эришилди.

    Хусусан, бу борада қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий база мустаҳкамланиб, халқаро стандартлар имплементация қилинди, институционал тизим ривожлантирилди ҳамда фуқаролик жамияти ва ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик фаоллашди.Эндиги босқич Конституция даражасида болалар меҳнатидан фойдаланишни чеклар эканмиз, аввало «болалар меҳнати» тушунчасига аниқлик киритиш лозим.

    Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) берган таърифга кўра, болалар меҳнати деганда ақлий, жисмоний, ижтимоий ёки ахлоқий жиҳатдан болалар учун хавф туғдирадиган ёки болаларга зарар етказадиган, уларни мактабда ўқиш имкониятидан маҳрум қиладиган иш ва фаолият турлари тушунилади.

    Шунингдек, болаларнинг қуллиги, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган шароитларда ишлатиш ва катта шаҳарлар кўчаларида ёшлигидан мустақил ҳаёт кечиришга мажбур қилдириш ҳам болалар меҳнатининг оғир шакллари ҳисобланади.Болалар ва ўсмирларнинг соғлиғи ва ривожланишига таъсир қилмайдиган, шунингдек таълим олишига халақит бермайдиган ишларни бажариши бола меҳнати сифатида баҳоланмайди. Ушбу турдаги ишларга боланинг ота-онасига уй-рўзғор юмушларида ёки оилавий бизнесда ёрдам бериши, мактабдан кейин ёки мактаб таътилида касб-ҳунар ўрганиши киради. Буларнинг барчаси боланинг ривожланишига ҳисса қўшади, болага жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун келажакда зарур бўладиган кўникма ва тажриба орттиришга ёрдам беради.

    Албатта, ҳар қандай вазият ва ҳар қандай давлатга нисбатан мос келадиган «болалар меҳнати» тушунчасига аниқ таъриф бериш жуда қийин ва буни ХМТ экспертлари ҳам тан олишади. Болалар томонидан бажарилиши мумкин бўлган иш турлари ва «болалар меҳнати» ўртасидаги фарқ ҳар бир вазиятда алоҳида баҳоланиши, ишни бажарадиган боланинг ёши ва жисмоний қобилиятлари, бажариш шароитларига аҳамият бериш керак бўлади.

    Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш асосан қишлоқ хўжалиги соҳасида, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, пахта йиғим-терим ишларига мактаб болалари жалб қилиниши учраб турар эди. Бундай салбий ҳолатларнинг келиб чиқишининг сабаблари бир нечта бўлса-да, асосий омил бу пахта етиштиришда давлатнинг яккаҳокимлиги ўрнатилганлиги эди.

    Давлат раҳбарининг жамиятдаги мавжуд муаммоларни, хусусан мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланиш каби салбий ҳолатларни очиқ тан олиб уларни биргаликда бартараф этиш бўйича илгари сурилаётган ташаббуслари барчани бу йўлда бир тан-у бир жон бўлиб бирлашишига олиб келди.

    2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича алоҳида стратегиянинг қабул қилинганлиги натижасида агробизнес учун қулай муҳит яратишга, инвестиция жалб этувчанлигини оширишга, бозор принципларини кенг жорий этишга, шунингдек, меҳнатни механизациялаштиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

    Пахта етиштиришда бозор иқтисодиётининг синалган ва самарали усули – кластер тизими жорий этилди. Пахта теримчилари меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш чоралари кўрилди. Мисол учун, 2021 йилда 1 кг қўлда терилган пахта хом ашёси учун тўлов 2015 йилга нисбатан қарийб 10 баробар оширилди.

    Мазкур ислоҳотлар амалга оширилгунга қадар ҳар йили тахминан 6-7 миллион одам пахта теримига мажбуран сафарбар этиларди. Айниқса, бу ишларга ўқитувчи-муаллимлар, айрим жойларда ўқувчилар ҳам, тўрт ойгача пахта йиғим-теримига жалб қилиниши натижасида таълим сифати ҳам мураккаб аҳволга келиб қолган эди. Қабул қилинган тўғри қарорлар натижасида бундай салбий ҳолатлар энди тарихда қолди.

    Амалга оширилган ишлар самараси халқаро ташкилотлар, қолаверса, кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда.Жорий йилнинг 1 март куни Халқаро меҳнат ташкилоти «Ўзбек пахтаси тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан холи» деб номланган ҳисоботини эълон қилди. ХМТ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда ўтган етти йил давомида ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, 2021 йилга келиб пахта йиғим-теримларида болалар меҳнати умуман аниқлангани йўқ, йиғим-терим ишларига мажбурий жалб қилинганлиги бўйича эса сўровда иштирок этганларнинг атиги 0,59 фоизи билдирган холос.Ушбу ютуқларга айниқса 2021 йилда, яъни БМТ томонидан эълон қилинган Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йилида эришганимиз ҳам рамзий маънога эга деб ўйлайман.

    Пахтани етиштириш ва уни йиғиб олиш жараёнида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилишига эришганимиз ва унинг халқаро ҳамжамият томонидан ҳам тан олиниши том маънода Янги Ўзбекистон эришган тарихий ютуқлардан бири деб атасак бўлади.

    Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан 2009 йилда ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкот 2022 йил 10 март куни расман бекор қилинди.

    Коалиция раҳбарияти бу тарихий ютуқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва пахтачилик соҳасини ривожлантириш йўлида ташаббус кўрсатиши ва ислоҳотлар амалга оширилиши натижаси эканини таъкидлади.

    Ўз навбатида, ўзбек пахтасига бойкотнинг бекор қилиниши, айниқса, қишлоқ жойларда миллионлаб янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, республика тўқимачилик саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга кўмаклашади.

    Шунингдек, дунёга машҳур текстил маҳсулотлари ишлаб чиқувчилар ва ритейлерлар мамлакатимиз пахтасидан тайёрланган маҳсулотларни бутун дунё бўйлаб сотиши имкони пайдо бўлди.

    Қайд этиш керакки, болалар меҳнати фақат пахта йиғим-теримида эмас, балки бошқа соҳаларда ҳам учраб турибди. Болалар меҳнатидан фойдаланиш аксарият ҳолларда оила даромадларининг етарли бўлмаганлиги оқибатида юзага келмоқда.Камбағалликни қисқартириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча даромад манбаларини шакллантириш йўналишдаги ишлар бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Жойларда маҳаллабай ишлаш асосида ёрдамга муҳтож фуқароларга ўз ишини бошлаш учун субсидия ва грант маблағлари ажратилмоқда.

    Давлатнинг ижтимоий ёрдами аниқ ва манзилли амалга оширилиши учун «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби рўйхатлар шакллантирилиб, ушбу дафтарларга киритилган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда. Кўрилаётган чоралар оилаларнинг моддий аҳволи яхшиланишига ва болалар меҳнатидан фойдаланиш янада қисқаришига олиб келади.Конституциямизда бола меҳнатидан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутадиган қоиданинг киритилиши Ўзбекистон қўшилган халқаро ҳужжатларга ҳам тўла мос келади.

    Чунончи, Ўзбекистон қўшилган ва ратификация қилган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция, Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 182-сон-Конвенция, Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенцияларда болалар меҳнатини чеклаш, унинг энг ёмон шаклларига йўл қўймаслик бўйича давлатларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятлари белгиланган.

    2020 йилда вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

    Қонунчилигимизнинг ушбу масала бўйича такомиллаштирилганлиги натижасида реал натижаларга эришиш мумкинлиги гувоҳи бўляпмиз ва бола меҳнатидан фойдаланишни чеклашни назарда тутадиган қоиданинг Конституциямиз даражасида белгиланиши ислоҳотларнинг ортга қайтмас характер берилишига олиб келади.

    Бола ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳаракатларимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадларига тўла ҳамоҳангдир. Хусусан, Барқарор тараққиёт мақсадларининг 8.7-бандига кўра 2025 йилгача болалар меҳнатининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича зудлик билан самарали чоралар кўришни назарда тутган. Ўзбекистон Конституциясига болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича алоҳида норма киритилса, ушбу йўналишда Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти олдида қатъий ва ўзгармас позицияси мавжудлиги бўйича ишора ҳам ҳисобланар эди.

    Болалар меҳнатини тақиқловчи нормалар Арманистон, Венгрия, Исроил, Португалия, Тожикистон, Украина, Хорватия ва Қирғизистон каби давлатларнинг Конституцияларида алоҳида белгилаб қўйилган.

    Болаларнинг барвақт меҳнат қилиши уларнинг таълим олишига тўсқинлик қилади ва келгусида жамиятимизнинг саводсиз, жисмонан ва интеллектуал жиҳатдан чекланган аъзоси бўлиб қолади, уларда камбағаллик асиридан чиқиб кетиш имконияти деярли бўлмай қолади. Худди шундай уларнинг болаларида ҳам келгусида ривожланиш учун имконият камайиб бораверади ва бу жамиятнинг ривожланишига ҳеч қандай ҳисса қўшмайди.

    Шунинг учун болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича алоҳида нормани Конституция даражасида белгилашимиз, бу йўлда эришилган ютуқларимизни мустаҳкамлаш ва амалга оширган ислоҳотларга ортга қайтмас тус бериш учун, инсон капиталини ривожлантириш ва рақобатбардош кадрларни вояга етказиш учун, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш учун ва болаларимиздан болаликни маҳрум қилмаслик учун керакдир.

    Кулизода Жавоҳир, Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

    28.07.2022, 20:44   Изоҳ (0)   14367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    Лайфстайл | 10 май, 10:40

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20

    Қимор ўйинларини реклама қилаётган “Машъал”, блокланган “ОКМК” ва 2 йилдан бери тугамайдиган “Қизилқум”—“Металлург” учрашуви — профессионал клубларимизнинг нопрофе...

    Спорт | 10 май, 10:10

    Рўзғорбоп гўшт 90–95 минг сўм — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон гўшт арзон давлатлардан бирилигини эслатди

    Ўзбекистон | 10 май, 09:57

    “Калмар ўйини” сериали қаҳрамонлари 3-мавсумда омон қолмаслиги мумкин

    Маданият | 10 май, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.