Россиянинг Владимир шаҳридаги колбаса цехида ишлаётган фуқаро Т.Н. бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва Ўзбекистонга қайтарилган.
Ушбу масала бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази вакиллари иш берувчи ташкилот раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
Олиб борилган музокаралар натижасида масала судгача томонлар ўртасида келишув билан якунланиб, фуқаро Т.Н.га 300 минг рубль миқдорида компенсация ундириб берилиши таъминланди.
Изоҳ (0)