Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, Питнак қишлоғидаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикаси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга «Асакабанк»нинг муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти томонидан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 3 гектар. Бинонинг майдони — 16 022 квадрат метр. Унда сув, электр таъминоти, газ ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган биноларнинг бошланғич баҳоси — 95,5 млрд сўм. Аризалар 8 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги кўп қаватли уй МИБ томонидан 14 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)