Кўпиртирилган тухум оқи остида қаймоқли крем ҳамда меваларнинг ажойиб уйғунликдаги таъмини таътиб кўриш мумкин. Lifehacker нашри тақдим этган мазкур ширинликни, албатта, тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум оқи — 4 дона;
- шакар — 200 грамм;
- маккажўхори крахмали — 1 чой қошиқ;
- лимон шарбати — 1 чой қошиқ;
- шакар упаси — 4 ош қошиқ;
- қаймоқ —350 мл;
- малина — 200 грамм;
- ялпиз — 2-3 дона;
- писта — бир ҳовуч.
- 33х23 ўлчамдаги пишириқ варағига пергамент қоғози солинади ва печ аввалдан 160 даражада қиздирилади.
- Тухум оқи яхшилаб миксерда кўпиртирилади ва жараённинг ўртасида бир ош қошиқ шакар қўшилади.
- Устидан крахмал ва лимон шарбати қўшилиб, яна аралаштирилади.
- Тухум оқи пишириқ варағига аста-секин солинади. Масса тилла рангга киргунга қадар 25 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлгач, печдан олинган безе 5 дақиқага қолдирилади.
- Пергамент қоғоз безедан кўра каттароқ шаклда кесиб олинади ва устига шакар упаси сепилади.
- Сўнгра безе эҳтиёткорлик билан пергамент устига айлантириб қўйилади.
- Безе пишириқ варағидан пергамент қоғозига олингач, совитиш учун бир неча дақиқага қолдирилади.
- Бу вақтда қаймоқ миксер билан яхшилаб аралаштирилади. Охирида шакар упасининг қолган қисми қўшилади.
- Рулетнинг юзасига қаймоқли крем суртилади ва устидан малина териб чиқилади.
- Пергаментнинг икки бурчагидан ушлаб, унинг ёрдамида безе рулет шаклида айлантирилади.
- Сўнгра рулет усти крем, малина, ялпиз барглари ҳамда ёнғоқлар билан безатилади.
Изоҳ (0)