Қовурилган товуқ филеси юмшоқ сабзавотлар билан пиширилганда ажойиб таъмни ҳосил қилади. Ушбу қовурилган товуқ гўшти ва карамдан тайёрланадиган таомга аччиқ қалампир қўшилса янада фойдали ва мазали таомга айланади. Унга таъбингизга қараб бошқа сабзавотларни ҳам қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- товуқ филеси — 650-700 г
- кўк пиёз — 1 боғ
- аччиқ қалампир — таъбга кўра
- карам — ўртача катталикдаги 1 та
- саримсоқ — 4 дона
- ўсимлик ёғи — 3 қошиқ
- қуритилган ялпиз — ярим қошиқ
- қуритилган райҳон — 1 қошиқ
- помидор қайласи — 1-2 қошиқ
- товуқ шўрваси — 250 мл
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- Товуқ гўштини майда бўлакларга бўлинг, пиёз ва қалампирни майда қилиб тўғранг. Саримсоқни қирғичдан ўтказиб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздиринг ва товуқ гўштини солиб 5-7 дақиқа давомида қовуринг.
- Қовурилаётган товуққа пиёз, саримсоқ, аччиқ қалампир, ялпиз, райҳон ва помидор қайласини қўшиб аралаштиринг. Барча маҳсулотларни 5 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Кейин карамни солинг ва яна 5 дақиқа пиширинг.
- Барча маҳсулотларга товуқ шўрвасини қўшинг ва кейин унга туз ва қалампирни аралаштириб 30 дақиқа давомида қайнатинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)