Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси Ғилон бўлими қўриқлаш ходимлари томонидан ўрнатилган яширин фотоқопқонга Туркистон силовсини муҳрланди.
Туркистон силовсини Ўзбекистон Республикаси ва халқаро «Қизил китоб»га киритилган бўлиб, ҳозирги кунда ноёб тур ҳисобланади. Ғарбий Тян-Шан (Угом, Писком, Чотқол) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг) тоғ тизмаларининг баланд қисмида яшайди.
Ўзбекистондан ташқарида: Марказий Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Ғарбий Хитой, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистонда учраши мумкин.
Туркистон силовсини Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
Изоҳ (0)