«Ўзгидромет» 25 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
25 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 38-43 даража, жанубда баъзи жойларда 47 даражагача, шимолда 32-37 даража бўлади.
Тошкентда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 41-43 даража атрофида сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 32-37 даража бўлади.
Изоҳ (0)