24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Туркия етакчиси Ўзбекистон раҳбарини туғилган куни билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва улкан зафарлар, шунингдек, Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилаган.
Шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш борасидаги қатъий саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.
Суҳбатда икки томонлама ҳамкорлик ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари даражасида кўп томонлама маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш ташаббусининг амалий аҳамияти қайд этилган. Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг саммитини ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)