Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    ФВВ фуқароларга қуёш уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди

    24.07.2022, 16:48 16775

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво вақтида қуёш уришидан сақланиш қоидалари ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, об-ҳавонинг кескин исиб кетиши, айниқса, болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади. Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6—8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин.

    Қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этиш зарур:

    • иложи борича соат 10:00 дан 17:00 га қадар тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлманг;
    • табиий матолар (пахта, каноп ва бошқалар)дан тайёрланган кийим кийинг;
    • енгил, ёрқин рангли бош кийим кийинг. Кўзингизга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг;
    • сув ичиш режимига амал қилинг. Тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичинг;
    • қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланинг;
    • қуёшда бўлиб қайтганингиздан сўнг, душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг;
    • оч қоринга ёки овқат еганингиздан сўнг дарҳол қуёш остида бўлманг.
    Қуёш уриши ёки иссиқ уриши белгилари:
    • дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи ва чанқаш кузатилади;
    • бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ бўлиб, пулс ва нафас тезлашади. Айрим пайтларда кўнгил айниши ва қусиш кузатилиши мумкин. Терлаш кучаяди, бурундан қон кетиши мумкин;
    • юрак-қон томир фаолияти ва нафас олиш кескин бузилади, ҳушини йўқотиши мумкин;
    • айрим пайтларда тутқаноқ тутиши, алаҳсираш, галлюцинация кузатилиши мумкин;
    • қуёш уришининг оғир шаклида тер ажралиши тўхтайди, агарда беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, нафас ва юрак тўхташи мумкин.
    Биринчи тиббий ёрдамни тўғри кўрсатиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Асосийси, киши ўзини йўқотмасдан ҳаммасини тўғри ва тез бажариш зарур.
    • беморни салқин жойга ўтказиш, чалқанча ётқизиш, бошини салгина кўтариб қўйиш, кийимларини ечиш, бутунлай тинч муҳит яратиш ва тоза ҳаво келишини таъминлаш;
    • агар бемор ҳушида бўлса аччиқ чой ёки совуқ сув ичириш (яхшиси, сувга 0,5 литрга 0,5 чой қошиқда туз қўшиш);
    • бошини совуқ сув билан ҳўллаш ёки бошига нам сочиқ қўйиш;
    • оғир ҳолатларда беморни ҳўлланган чойшаб билан ўраб қўйиш ёки устидан совуқ сув қуйиб туриш мумкин, лекин эҳтиёт бўлиш керак (тана ҳарорати 30 градусдан тушиб кетмаслиги керак). Агар иложи бўлса, қон томирлари кўп бўлган қўлтиқ ости, чов ва тизза орқасига муз ёки совуқ сув тўлдирилган баклажка қўйиш керак;
    • қуёш ёки иссиқ урган беморларни яқин ўртадаги даволаш муассасасига олиб бориш зарур. Оғир ҳолларда эса зудлик билан тез ёрдам бригадасини чақириш зарур.

    Мавзуга доир:

    • Кондиционер ва вентилятор бўлмаса: жазирамада уйни салқинлатиш бўйича лайфхаклар
    • Энергетика вазирлиги фуқароларга иссиқ кунларда электр тармоғидаги юкламаларнинг олдини олишга доир тавсиялар берди
    • ССВ аномал иссиқ ҳароратдан сақланиш бўйича тавсиялар берди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Қатарга жўнаб кетди

    Бугун, 16:16

    Ўзбекистонда сентябр ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани эълон қилинди

    Бугун, 14:28

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

    Бугун, 13:59

    Ўзбекистондаги археология мероси объектларининг 150 дан ортиғи қабристонларга айлантирилгани аниқланди

    Бугун, 12:20

    Food For Life кўнгиллилар ташкилоти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун касб танлаш имкониятини яратди (фото)

    Бугун, 11:55

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    Бугун, 11:00

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    Бугун, 10:45

    Сауль Альварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жермелл Чарло устидан ғалаба қозонди 

    Бугун, 10:43

    ANORBANK Кундалик билан биргаликда махсус лойиҳага старт бермоқда

    Бугун, 10:30
    Реклама

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    Бугун, 10:00

    Тавсия этамиз

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    10:00 / 01.10.2023

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.