Қаршининг «Насаф» клуби қатор футболчилар билан амалдаги шартнома муддати узайтирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
«Аждарлар» Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Акмал Мозговой билан 2024 йилнинг охиригача, Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев билан 2025 йил, Азиз Холмуродов ва Зафармурод Абдураҳматов билан эса 2026 йилнинг 31 декабрига қадар шартнома тузган.
Шунингдек, жамоа Сардорбек Саидовни эркин мақомда ўз сафига қўшиб олган. Футболчи билан 2026 йил сўнгига қадар битим имзоланган.
Изоҳ (0)