«Севилья» ҳимоячиси Жюл Кунде «Барселона»га ўтади.
Diario Sport нашрининг хабар беришича, клублар трансфер борасида келишувга эришган. Каталонияликлар футболчи учун «Севилья»га 50 миллион евро тўлаб беради. Андалусияликлар яна 10 миллион еврони бонус сифатида олиши мумкин.
Маълумот учун, «Челси» ҳам ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. «Аристократлар» Кунде учун 65 миллион таклиф қилган. Аммо лондонликлар бу пулни бўлиб тўлаш ва бонуслар сифатида бермоқчи эди. Каталонияликлар эса бундай қилмоқчи эмас.
Жюл Кунде ортда қолган мавсумда «Севилья» таркибида барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказган.
Изоҳ (0)