Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Сергели туманларида йўл талашган ҳайдовчи ва йўловчилар орасида жанжал келиб чиқди.
Маълум қилинишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида 20 ёшли А.К., 21 ёшли А.Т. ва 26 ёшли О.Р. ўзаро жанжал оқибатида, ҳайдовчи 32 ёшли Р.Х.га тан жароҳатлари етказган, шундан сўнг улар ҳодиса жойидан яширинган.
Айнан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳайдовчилар ўртасидаги можарога сабаб бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Худди шундай ҳолат Сергели туманида ҳам содир бўлган. 32 ёшли I.Х. 43 ёшли Ф.М.ни уриб, тан жароҳати етказган. Ўзаро жанжал ҳайдовчиларнинг йўлни талашиб қолгани оқибатида келиб чиққан. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)