Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Акорда.кз» хабар берди.
Украина томони ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида президентлар 23 июль куни нишонланган икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик алмашди.
Тўқаев ушбу даврда иқтисодий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ижобий натижаларга эришилганини таъкидлади. Қозоғистон президенти Туркияда БМТ кўмагида Украина донини экспорт қилиш бўйича эришилган уч томонлама келишувга ижобий баҳо берди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистоннинг Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш бўйича принципиал позициясини тасдиқлади.
Изоҳ (0)