Самарқанд шаҳрида бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» деб номланган олтинчи халқаро конгресси бошланди. Бу ҳақда тадбирда қатнашган «Дарё» мухбири хабар берди.
Дунёга машҳур 250 нафардан ортиқ шарқшунос олимлар, жумладан, 33 нафар машҳур халқаро, 15 нафар миллий музейлар директори, 6 нафар халқаро ташкилот вакили, 15 нафардан ортиқ академиклар, 20 нафардан ортиқ профессор ҳамда 20 нафар фан доктори иштирок этаётган тадбирнинг биринчи кунида «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 10 та янги китоб-альбомлар тақдимоти бўлиб ўтган.
Тадбир доирасида шунингдек, Франция миллий кутубхонасида сақланадиган қадимий қўлёзманинг ноёб нашри тақдимоти ҳам ўтказилган.
«Европанинг етакчи нашриёт уйларидан бири Mueller&Schindler буюк мунажжим Мирзо Улуғбек буюртмаси билан яратилган ноёб қўлёзма факсимилини намойиш этди. Шунингдек, конгресс доирасида Ўзбекистон санъатига оид яна иккита ноёб китоб ‘Орол ва Аму қирғоқларида. Қорақалпоқ санъати’ ҳамда ‘Безак: эстетика, сеҳр, маънў китоблари ҳам тақдим этилди», — дейди тадбир иштирокчиларидан бири.
Конгресс 24 июлга қадар давом этади ва икки кун давомида дунёнинг 35 дан ортиқ давлатидан келган таниқли шарқшунос олимларнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари маданий меросига бағишланган 100 дан ортиқ маърузалари тингланади.
Изоҳ (0)