Тошкент шаҳри Чилонзор туманида қурилиши битмаган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 18:21 да Чилонзор тумани Ал-Хоразмий кўчаси 63-уйда жойлашган қурилиши якунланмаган ошхонада ёнғин юзага келгани бўйича Тошкент шаҳар ФВБ 5 та ёнғин-қутқарув техникалари жалб этилган. Ёнғин оқибатида бинонинг ички ва том қисми 200 квадрат метр ёниб зарарланган.
Олиб борилган тезкор харакатлар натижасида бинонинг 600 квадрат метр майдони сақлаб қолинган ҳамда 18:49 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғинда жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Изоҳ (0)