Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Перм шаҳридаги вакили мазкур ҳудудда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар билан учрашди.
Ушбу фуқаролар ишсиз қолиб, мураккаб молиявий вазиятда қолгани учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Учрашувда агентликнинг Перм шаҳридаги вакиллиги очилгани, Революция кўчаси 5/1 уйда жойлашгани яна бир бор эслатиб ўтилди.
Бугунги кунда ишсиз қолган фуқаролар тўлиқ иш билан таъминланди.
Изоҳ (0)