Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида МЧЖ агентининг талон-торожлик ҳаракатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ш.У. «С.Г.Д.» МЧЖда агент вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 105,8 миллион сўмлик яхна ичимликлар савдосидан тушган пулларни ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)