«Ўзгидромет» 19 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
19 июль куни кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об–ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чанг–тўзонлар билан 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим жойларда шамол 22–25 м/с гача кучайиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел–сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат 38–43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44–45 даражагача сақланиб туради.
Тошкентда ҳаво қуёшли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида шамол чанг–тўзонлар билан 12–17 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорати 39–41 даражага етади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг–тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 29–34 даража бўлади.
Изоҳ (0)