Бухоро вилояти Бухоро туманида Matiz ёниб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ.
2022 йилнинг 18 июль куни соат 21:50 да Бухоро туман «Хонабод» МФЙ, Хонабод кўчаси йўл ёқасида ҳаракатланиб кетаётган, Matiz автомобилида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув марказига хабар келиб тушди.
Хабар юзасидан 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб этилиб, 21:53 да етиб борган ва 22:01да батамом ўчирилишига эришилди. Ёнғин оқибатида автомашинанинг олд мотор, кузови ва салон қисми қисман ёнган.
Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Изоҳ (0)