Шавкат Мирзиёев «2022—2030 йилларда уран қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва ‘Навоийуран’ давлат корхонасини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, Ўзбекистон 2022—2030 йилларда уран қазиб чиқаришни 2 баробарга – йилига 7,1 минг тоннагача оширишни режалаштирмоқда.
Ҳужжатда, шунингдек, 2022—2030 йилларда геология-қидирув ишларини фаоллаштириш ҳисобига уран захираларининг ўсиш суръати кўрсаткичлари — 4,7 минг тоннадан 10,5 минг тоннагача тасдиқланди.
Йилига 7,1 минг тонна уран қазиб чиқариш кўрсаткичига эришса, Ўзбекистон уран қазиб чиқарувчи давлатлар орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринга чиқиб олиши мумкин.
МАГАТЭ маълумотларига асосан, ҳозирда Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда еттинчи, қазиб олиш бўйича эса бешинчи ўринда туради.
Изоҳ (0)