Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво туфайли поездлар ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлмоқда. Бу ҳақда «Ўзтемируўлйўловчи» акциядорлик жамияти хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги (юк ва йўловчи) поездларнинг тезлигига чекловлар берилмоқда.

Шу туфайли йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвалига, айниқса, жўнаш ҳамда манзилига етиб бориш вақтларига ўзгариш киритилади.

«Ҳар бир йўловчини манзилига хавфсиз етказиб олиб борилишини таъминлаш энг муҳим вазифадир. Шуни инобатга олиб, ‘Ўзтемир йўлйўловчи’ АЖ раҳбарияти йўловчилардан бундай вазиятни тўғри тушунишларини истаб, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, иссиқ об-ҳаво таъсирида юз бераётган бу амалиёт биринчи мартаси эмас. Июнь ойида ҳам икки марта поездлар тезлиги камайтирилиб, қатнов жадвалига ўзгартириш киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди