Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўчалар 562,7 минг дона ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 фоизга ёки 40,6 мингтага ошган. Кўчалари энг кўп ёритиш ускуналари ёрдамида ёритиладиган ҳудуд Тошкент шаҳри – 136,3 минг дона. Кейинги ўринларда Водий вилоятлари жойлашган:
- Фарғона вилояти – 50,8 минг дона;
- Наманган вилояти – 46,4 минг дона;
- Андижон вилояти – 45,4 минг дона.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)