• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон электр таъминоти тизими Жаҳон банки кўмагида модернизация қилинади

    2022 йил 15 июль куни Тошкент шаҳрида «Электр энергетика соҳасини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш» лойиҳасининг расмий тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Жаҳон банки кўмагида амалга оширилади.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Лойиҳа Ўзбекистон энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга, жумладан, 22 та эскирган юқори кучланишли подстанцияларни реконструкция қилиш ва кенгайтиришга кўмаклашади, бу эса уларнинг қувватини 912 МВтга етказади, шунингдек, 11 та ҳудудда янги 500 кВли подстанция ва электр узатиш тармоқларини қуришга хизмат қилади.

    Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев таъкидлаганидек, Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳанинг иккинчи қисми бошланди. Модернизация қилиш орқали мавжуд подстанциялар қуввати 912 МВт гача оширилади ва янги 500 кВли рақамли подстанция қурилади. Бундан ташқари, лойиҳа Сирдарё ИЭСнинг ишлаб чиқариш қувватларидан Тошкентгача пойтахтнинг электр энергия истеъмолчилари ва саноат қувватлари учун 220 ва 500 кВ тармоқларини қуришни ўз ичига олади.

    «Ушбу лойиҳанинг муҳим стратегик таркибий қисми SCADA ва YEMS тизимини амалга ошириш ҳисобланади, бу эса энергия тизимида диспетчерлик ва мониторинг қилиш имконини беради. Бундан ташқари, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖни келажакда трансформациялаш учун Enterprise Recourse Planning (ERP) тизимини жорий етиш режалаштирилган», — деди энергетика вазири ўринбосари.

    Лойиҳани амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси (Жаҳон банки гуруҳи) томонидан 380 миллион АҚШ доллари, Яшил иқлим жамғармаси томонидан эса 43 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилмоқда. Ушбу молиялаштириш Ўзбекистон ҳукуматига энг паст фоиз ставкалари бўйича ва максимал муддати 40 йилгача тақдим этилади.

    Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 2018 йилдаги 61 млрд киловатт-соатдан 2030 йилга бориб 110 млрд киловатт-соатгача ошиши кутилмоқда. Тармоқни модернизация қилиш масаласи Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиётини энергия ресурслари билан таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга.

    Ҳозирда мамлакатда 270 минг километрдан ортиқ электр узатиш ва тақсимлаш тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг асосий қисми модернизация ва янгиланиши керак.

    «Ушбу янги лойиҳа 32 миллионга яқин истеъмолчини ишончли электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради ва қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш бўйича кенг кўламли янги лойиҳаларни электр тармоқларига улаш имконини беради», – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

    «Лойиҳа доирасида шунингдек электр узатиш тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган замонавий рақамли ва телекоммуникация технологиялари ва ечимлари жорий этилади. Улар диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш бўйича янги техник-дастурий комплекс (SCADA), шунингдек, «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ марказий ва ҳудудий диспетчерлик марказлари учун электр энергиясини бошқариш тизимини (EMS) яратишни ўз ичига олади.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Компаниянинг электр энергетика соҳасидаги стратегик ролини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳа «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг операцион, молиявий ва тижорат жараёнларини ривожлантириш ва рақамлаштириш, шунингдек, институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали уни замонавий компанияга айлантиришни қўллаб-қувватлайди. Лойиҳа фаолиятни режалаштириш жараёнларини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув ва қарорлар қабул қилиш, шунингдек, ахборот алмашинуви ва бошқарувда киберхавфсизликни таъминловчи тизимни ўз ичига олади». – деди «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбонов.

    16.07.2022, 18:58   Изоҳ (0)   23030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда танишининг Cobalt’ини олиб қочган аёл ЙТҲга учради

    16.07.2022, 18:37

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда Vinson & Elkins ташкилоти раҳбарияти билан учрашди

    16.07.2022, 18:30

    «Умид қиламизки, жараёнлар тез орада якунланади ва Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилади» — Европа Иттифоқининг расмий вакили Люк Девин

    16.07.2022, 18:16

    Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш июнь ойида камайди

    16.07.2022, 17:15

    Россияда Ўзбекистон фуқароларини паспортини олиб қўйиб, текинга ишлатган шахс ушланди

    16.07.2022, 16:56

    Вақф фонди томонидан 6 ойда 7 млрд сўм маблағ хайрия қилинган

    16.07.2022, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аёл органларини кўчиришга бир дақиқа қолганда комадан чиқди

    Дунё | 18 август, 18:30

    Ўзбекистонда Сингапур модели асосида иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 18:15

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.