Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган. Январдан май ойигача бензин ишлаб чиқариш 92 минг тоннадан тушмаган. Фақатгина июнь ойида бу кўрсатгич 87,7 минг тоннага тушган.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобиль бензини ҳажми:
- январда – 97,8 минг тонна
- февралда – 98,2 минг тонна
- мартда – 92,6 минг тонна
- апрелда – 93,7 минг тонна
- майда – 92,7 минг тонна
- июнда – 87,7 минг тонна
Изоҳ (0)