Айни вақтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати кўриб чиқилмоқда.
Унда сўзга чиққан депутат Жаҳонгир Ширинов Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати 1 августгача узайтиришни таклиф қилди. Бунга сабаб қилиб ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича кўплаб таклифлар келиб тушаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Ўзбекистон Бош қомуси 60 дан ортиқ модда ва 200 дан ортиқ нормага ўзгартириш киритиш кутилмоқда.
Депутатлар юқоридаги таклифни қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)