«Реал» вингер Родриго Гоэс билан янги шартнома имзолади.
Marca хабарига кўра, томонлар 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган. Бироқ клуб буни қачон эълон қилиш борасида ҳозирча бир қарорга келмаган. Тадбир бир неча ҳафтага кечиктирилиши мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, 21 ёшли футболчининг маоши солиқлардан кейин йилига 4 миллион евродан 7 миллион еврога кўтарилади. Янги шартномада Родригонинг товон пули 1 млрд евро этиб белгиланади.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи «Реал» сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Изоҳ (0)