Самарқанд туманида 17 ёшли йигит Cobalt’ни юқори тезликда бошқариши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.
Ҳодиса Самарқанд туманидаги «Чақа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Ҳ-495В маҳаллий автомобиль йўлининг 2-километрида юз берган. Аниқланишича, 17 ёшли ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ йигит Cobalt’ни юқори тезликда бошқарган ва рул бошқарувини йўқотган.
Шу билан бирга, автомобиль йўл четидаги чуқурликка ағдарилган. Оқибатда бир нафар йўловчи воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган.
Изоҳ (0)