• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олийгоҳлар талабадан «айланма варақа» талаб қилиши президент фармонига зид — Адлия вазирлиги

    Адлия вазирлиги ОТМлар талабалардан «айланма варақа» талаб қилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистон Республикаси президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–6191-сон фармони қабул қилинган.

    Фармон билан тасдиқланган айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва оптималлаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 9-бандида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, Халқ таълими вазирлигига ҳамда тизимида таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларга 2021 йил май ойига қадар таълим муассасаларини тугатганда ёки ўқишни бир таълим муассасасидан бошқасига кўчирганда айланма варақани тўлдириш амалиётини бекор қилиш, бунда, вазирлик ва идораларнинг ички ҳужжатларини мувофиқлаштириш, таълим муассасалари томонидан ўқувчи-талабалар таълим муассасасини тугатганда ёки кўчирганда таълим муассасаси ичида турли мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни (тўлов шартномаси бўйича мажбурият бажарилганлиги, ахборот ресурс марказидан қарзи йўқлиги, ўқув бўлимидан академик қарздор эмаслиги, талабалар турар жойидан қарздор эмаслиги кабилар) ички идоралараро электрон ҳамкорлик ёки ўзаро ахборот алмашинуви йўли билан олиш эвазига ўқувчи-талабалардан талаб қилишни бекор қилиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юклатилган.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2021 йил 28 апрелда Адлия вазирлигига тақдим этган 84-01-505-сон хатида Фармонда юклатилган мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 31 майдаги 241-сон буйруғи қабул қилинганлиги, буйруқ билан барча давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабалар таълим муассасасини тугатганда ёки ўқишини кўчирганда таълим муассасаси ичида турли мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисидаги айланма варақани тўлдириш амалиёти бекор қилинганлиги ва заруратга кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг HEMIS ахборот тизимида ташкил этилган «айланма варақа» модули асосида электрон шаклда амалга ошириш йўлга қўйилганлиги маълум қилинган.

    Бироқ, ўтказилган таҳлиллар ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган мақолалар айрим олий таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси президентининг Фармонида белгиланган талаблар бажарилмаётганлигини ҳамда фармон талабига зид равишда аҳолидан ортиқча ва асоссиз ҳужжатлар талаб қилинаётганини кўрсатди.

    Олий таълим муассасаларининг талаблардан «айланма варақа»ни барчадан бирдек «қоғоз шаклда» тўлдириб келишни талаб қилиши нотўғри ва фармон талабларига номувофиқ ҳисобланади.

    Адлия вазирлиги томонидан мазкур ҳолатлар таҳлил қилиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Ўзбекистон президентининг ПФ–6191-сон фармонида белгиланган талаблар айрим олий таълим муассасалари томонидан бажарилмаётганлигини кўрсатиб, қисқа муддатда фармонда юклатилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бу бўйича барча давлат олий таълим муассасаларига кўрсатмалар киритиш тўғрисида тақдимнома киритилмоқда.

    Адлия вазирлиги барча олий таълим муассасаларини ҳамда тизимида таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар раҳбарларини аҳолини овора қилмасликка, улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган ҳужжатларни, шу жумладан «айланма варақа»ни қоғоз шаклда тўлдиришни талаб қилмасликка, фармонда белгиланган талаблар ижросини сўзсиз таъминлашга чақиради. Шунингдек, аҳолидан асоссиз ва ортиқча ҳужжат талаб қилиниши ёки уларнинг оворагарчилигига йўл қўйилиши мансабдор шахслар учун жавобгарликни келтириб чиқариши тўғрисида огоҳлантиради.

    12.07.2022, 23:41   Изоҳ (0)   18532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда 20 ёшли йигит раҳбар бўлган экстремистик гуруҳ аниқланди

    12.07.2022, 23:25

    Тошкентда «Китобхон оила» ҳайкали очилди (фото)

    12.07.2022, 23:10

    «Ҳолат назоратга олинди, батафсил маълумот берилади». Андижон ҳокимлиги Абдураҳмоновнинг вазирларга топшириқ бергани айтилган мақолага муносабат билдирди

    12.07.2022, 22:30

    Сурхондарёда қўшмачилик билан шуғулланган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    12.07.2022, 22:09

    Ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари қачон Ўзбекистонга қайтиши маълум қилинди

    12.07.2022, 21:41

    Андижон ҳокими президент қарори ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қарорида вазирларга, Тошкент шаҳар ҳокимига топшириқ берди

    12.07.2022, 21:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.