Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғида якунига етаётган Қурбон ҳайити муносабати билан мушакбозлик ташкил этилди. Бу ҳақда Дарё мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бу ҳақда олдинроқ маҳаллий ижтимоий тармоқларда эълонлар берилган эди.
Шу сабабли боғ наманганликлар ва шаҳар меҳмонлари билан гавжум бўлди.
Тадбир белгиланган вақт — 12 июль куни соат 21.30 да осмонга юзлаб мушаклар отилди. Мушакбозлик бир дақиқадан кўпроқ давом этди.
Изоҳ (0)