Бухорода ўзганинг номида бўлган ер майдонини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Шофиркон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Р. қўшни қишлоқдаги таниши Р.Ш.га тумандаги «Тезгузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги томорқа хўжалиги учун бошқа бир фуқарога ажратилган 16 сотих ер майдонини сотишга уринган. Ушбу ерни фуқаронинг уй-жой қуриши учун расмийлаштириб бериши эвазига ундан 10 минг доллар пул сўраган. Ер сотувчи тадбир пайтида қўлга олинган.«Шунингдек, Бухоро шаҳрида яшовчи Х.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.I.нинг ишончига кириб, ноқонуний равишда ер сотаётгани юзасидан хабар келиб тушди. У танишига шаҳарнинг Алпомиш кўчасида жойлашган 10 сотихли бўш ер майдонини 35 минг долларга фирибгарлик йўли билан сотаётганда қўлга олинди», — деди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.
Қўшимча қилинишича, ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)