• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон ва Туркманистон маҳсулот айирбошлаш авваллари ҳеч қачон бундай даражага кўтарилмаган» — Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров

    Тошкент—Ашхобод ташқи сиёсат майдонида бир-бирини қўллаб-қувватлаб, фаол мулоқотни давом эттирмоқда. Бу ҳақда 12 июль куни, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Ўзбекистон ва Туркманистон: ҳамкорликнинг янги тарихий босқичида ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро конференцияда Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: Марказий Осиё халқаро институти

    Фото: Марказий Осиё халқаро институти

    Конференция ишида икки мамлакатнинг қатор давлат муассасалари ва таҳлил тузилмалари экспертлари иштирок этди. Экспертлар ўзбек-туркман ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, мамлакатларимиз ўртасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носировнинг маълум қилишича, Тошкент—Ашхобод ташқи сиёсат майдонида ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаб, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, БМТ, МДҲ, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ), ИҲТ ва бошқа қатор тузилмалар доирасида биргаликда изчил иш олиб бориб, фаол мулоқотни давом эттирмоқда.

    «Томонларнинг Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашуви доирасидаги ҳамкорлиги алоҳида ўрин тутади. Дарвоқе, ушбу форматдаги сўнгги саммит 2021 йил августда Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган эди. Муҳими, айнан ўша тадбирда Туркманистон раҳбари ташаббуси билан Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг илк йиғилиши, Иқтисодий форум, маҳсулотлар кўргазмаси, миллий таомлар фестивали ва минтақа давлатлари санъат усталарининг биргаликдаги концерти ўтказилган», — деди Анвар Носиров.

    Фото: Марказий Осиё халқаро институти

    Фото: Марказий Осиё халқаро институти

    Таъкидланишича, икки мамлакат муносабатида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг оқилона сиёсати, саъй-ҳаракатлари туфайли шерикликнинг мазкур йўналишига авваллари мисли кўрилмаган суръат бағишланди.

    Икки давлат етакчилари томонидан савдо ҳажмини ошириб бориш бўйича белгиланган аниқ вазифалар ижроси ўз самарасини бермоқда. 2016 йил ўзаро савдо-сотиқ кўрсаткичи 200 миллион доллардан сал зиёдроқ эди. 2021 йил якунида эса бу рақам 902 миллион долларни ташкил этди. Қайд этиш жоиз, маҳсулот айирбошлаш авваллари ҳеч қачон бундай даражага кўтарилмаган.

    Туркманистон мамлакатимизнинг минтақадаги асосий савдо шерикларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистондан Туркманистонга қишлоқ хўжалиги техникаси, мева-сабзавот, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, кимё ва тўқимачилик маҳсулотлари, турли хизматлар экспорт қилинади. Туркманистондан эса юртимизга нефть маҳсулотлари, механика жиҳозлари, полимерлар ва бошқа кимё моллари импорти йўлга қўйилган», — деди Марказий Осиё халқаро институти директори.

    Фото: Марказий Осиё халқаро институти

    Фото: Марказий Осиё халқаро институти

    Унинг алоҳида таъкидлашича, икки томонлама муносабатда транспорт соҳаси ҳам устувор аҳамиятга эга. Туркманистон йил сайин Марказий Осиёнинг асосий транзит давлатига айланмоқда.

    «Ўзбекистоннинг жуда катта ҳажмдаги маҳсулотларини Эрон чегараси ва кейин Форс кўрфази портларига етказиш мазкур мамлакат ҳудуди орқали амалга оширилади. Бундан ташқари томонлар «Ўзбекистон — Туркманистон — Каспий денгизи — Жанубий Кавказ» транспорт йўналиши салоҳиятидан бор имконият даражасида фойдаланиш бўйича биргаликда ишлаяпти. Бу йўлак Грузия, Туркия, Руминия ва бошқа давлатларнинг Қора денгиздаги портларига чиқишини таъминлайди. Икки мамлакат автомобиль ва темир йўллари орқали юк ташиш миқдори босқичма-босқич ошириляпти. Жумладан, 2021 йил Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида темир йўл транспорти орқали 1 миллион 700 минг автомобилда эса 300 минг, жами икки миллион тонна халқаро юк ташилган. Бу 2020 йил билан солиштирилганда 18 фоиз кўп. Шу билан бирга, рақобатбардошликни ва давлатларимиз ҳудудидан ўтадиган халқаро транспорт йўналишлари жозибадорлигини янада ошириш мақсадида ҳозирги пайтда тарифларни оптималлаштириш ва ташқи савдо юкларини ташиш транзити учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти.

    Ўзбекистон ва Туркманистон ёнилғи-энергетика соҳасида минтақавий ҳамкорликни тобора мустаҳкамламоқда. Ҳар икки давлат «Туркманистон — Ўзбекистон — Тожикистон — Афғонистон — Покистон» электр таъминоти тармоғи, «Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Хитой» газ ўтказгичи каби минтақавий мувозанатни ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг ҳал қилувчи омиллари сифатида кўрилаётган йирик минтақавий энергетика лойиҳалари бўйича шериклар ҳисобланади.

    Маданий-гуманитар шериклик ҳам жадал ривожланмоқда. Бугун икки қадрдон юрт санъати, адабиётига ўзаро қизиқиш беқиёс. Ҳар икки мамлакат фан, таълим ва маданият арбоблари яқин ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудида ташкил этилаётган барча тадбирларда фаол иштирок этмоқда» — деди Анвар Носиров.

    Қўшимча қилинишича, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ташаббусларни биргаликда илгари суришни изчил мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчиларининг амалий, ўзаро манфаатли ҳамкорликни икки томонлама ва минтақавий даражада мустаҳкамлаш, минтақада тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлашга бўлган қатъий интилиши, шубҳасиз, бутун Марказий Осиёни барқарор ривожлантириш омили ҳисобланади.

    12.07.2022, 17:17   Изоҳ (0)   9995
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги иккита автомобиль ўтказиш пункти иши тикланди

    12.07.2022, 15:53

    Ўзбекистонга йил бошидан буён Россияда қийин аҳволга тушиб қолган қанча фуқаро қайтарилгани маълум қилинди

    12.07.2022, 15:11

    Зангиотада 14 ёшли қиз зўрлаб келингани айтилмоқда

    12.07.2022, 14:31

    Ўзбекистонда 13 июль куни ҳарорат 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    12.07.2022, 12:33

    БМТ Бош ассамблеяси Шавкат Мирзиёевнинг муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади

    12.07.2022, 11:52

    Ўзбекистондаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди

    12.07.2022, 11:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.