Қозоғистон 12 июлдан бошлаб Россия ва Ўзбекистон билан давлат чегараси орқали 12 та автомобиль ўтказиш пунктлари фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилди, деб хабар бермоқда «Kazinform».
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия қарорига кўра, қуйидаги автомобиль назорат пунктлари фаолияти тикланди:
- Ўзбекистон билан чегарадаги «Селинний» (Ўзбекистон томонидан «Оқ олтин») ва «Сирдарё» (Ўзбекистон томонидан «Малик»);
- Россия билан чегарадаги «Рондибай», «Акбалчиқ», «Қизил Жар», «Наиза», «Жезкент», «Байтанат», «Коянбай», «Ўрда», «Шаган», «Карашатау».
Маълумот учун, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидаги «Оқ олтин» ва «Малик» автойўл ўтказиш пунктлари 2017 йилнинг май ойида очилган. Коронавирус пандемияси сабабли ушбу автомобиль назорат-ўтказиш пунктлари 2020 йилнинг март ойидан бошлаб тўхтатилганди.
Изоҳ (0)