Тошкент ва Сирдарёда фарзандини сотишга уринган аёллар ушланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи А.Ш. (1994 йилда туғилган) 15 июнь куни туғилган фарзандини 35 минг долларга сотиб, келгусида болани қайтариб олиш учун даъво қилмаслик бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг мазкур ноқонуний ҳаракатини амалга оширишида ёрдам бергани учун 200 доллар олган туғруқхона шифокори ҳам қўлга олинган
Бошқа ҳолатда эса ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Боёвут туманида ўтказилган тезкор тадбирда Х.Д. (1993 йилда туғилган) ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини 16 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган
Қайд этилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)