• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қисмат доғи: турли сабабларга кўра турмуш ўртоғидан бевақт жудо бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    Ҳаётда энг яқин инсонини йўқотишдан ортиқроқ дард бўлмаса керак. Ўзбек санъати вакиллари орасида ҳам умр йўлдошидан эрта айрилганлар бор. Орадан неча йиллар ўтган бўлишига қарамай, улар турмуш ўртоқларидан айрилган кунини кўзёшларсиз эслай олмайди.

    Зоҳида Умарова: «Эрим ўлгач, қариндошларнинг ҳам муносабати ўзгарди»

    Ёш хонанда Ёрқинхўжа Умаровнинг онаси Зоҳида Умарова ҳам бир пайтлар машҳур хонанда бўлган. Афсуски, турмуш ўртоғининг вафоти сабаб санъатдан кетишга қарор қилган. Ўғли Ёрқинхўжа Умаров эса онасининг армонларини рўёбга чиқаришга аҳд қилган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    — 1998 йилнинг 8 сентябрь куни тушдан кейин қаттиқ шамол бўлди. Мен ошхонада дадамиз яхши кўрадиган бақлажонли икра тайёрлаётгандим. Бирдан кўтарилган кучли шамол ҳамма ерни алғов-далғов қилиб юборди. Қайнонамга қараб «Яхши одам ўлди, шекилли», дедим. Қайнонам гапимга ҳайрон бўлди. «Сентябрда бундай шамол бўлмасди-да», дедим. Ёрқинхўжа 5 ёшда эди, боғчага кетганди.

    Орадан кўп вақт ўтмай, дадамиз автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақида хабар келди. Бир зумда уйимизга тумонат одам тўпланди. Фарзандларим у пайтда анча ёш эди, улар отасининг вафот этганини билгани ҳам йўқ. Мен эса кўп ўтмай ёлғиз аёлга қанчалар қийин бўлишини англаганман. Турмуш ўртоғим вафот этган кун менинг бахтсизлик даврим бошланган.

    Энг алам қиладигани — ёлғиз аёлга бошқача муносабатда бўлишади. Ҳатто қариндош-уруғларнинг ҳам муносабати ўзгарди. Ҳатто эрларини қизғанадиганлар ҳам бўлди. «Бу санъаткор-да», деб ёвқараш қилганларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Фарзандларимни бировдан кам қилмаслик учун ҳаётда икки ролни ўйнадим. Яъни улар учун ҳам она, ҳам ота бўлдим, — дейди Зоҳида Умарова.

    Ғайрат Усмонов: «Ўғлим ҳар куни ‘Онам қачон келади?’ деб йиғларди»

    «Кулсанг» қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой олган хонанда Ғайрат Усмоновнинг ҳаётида мудҳиш воқеа содир бўлган. У автоҳалокат сабаб бир кунда меҳрибон аёлидан айрилган.

    <strong>Фото: Instagram</strong>

    Фото: Instagram

    — Раҳматли биринчи аёлим оқила, беруҳсат остона хатлаб кўчага чиқмайдиган инсон эди. Бир куни қўнғироқ қилиб «Жияним билан шифохонага бориб келсам майлими? Менга шерик бўлинг, деб илтимос қиляпти», деди. Ўйлаб ўтирмасдан йўқ дедим, аммо 3-4 қадам юргандан кейин «Бу ҳам кун бўйи уч бола, уй ишлари билан овора бўлиб, кўчага ҳам чиқмайди. Майли, борақолсин, кўнгли ёзилиб келади», деб рози бўлдим.

    Эртаси куни эрталаб кийимларимни тахт қилиб ёнимга келди. Телефонини бериб, «Шунга ‘Кулсанғ қўшиғингизни ёзиб беринг, қўнғироқ қилганингизда шу қўшиқ эшитилсин», деди. У содда аёл бўлганидан ҳатто телефонга қўшиқ юклаб олишни ҳам билмасди. Қўшиқни юклаб берганимдан кейин хуш кайфиятда кетди. Юз-қўлимни ювиб, хизматга отланаётган пайтимда телефоним жиринглади. Ўша пайда ички ишлар соҳасида ишлайдиган танишим бор эди. «Фалончи жиянингиздан хабар олиб қўйинг, касалхонада экан», деди. Аёлим у билан бирга эди-ку, деб унга қўнғироқ қилдим. Телефони ўчирилган эди. Хуллас, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, автоҳалокат ҳақида хабар келди. Воқеа содир бўлган жойга бориб, машинани таний олмадим. Хуллас, у йилларда солиқчилар ноқонуний савдо билан шуғулланаётганларни қувиши урф бўлганди. Махсус ходимлар қоидани бузиб, қарама-қарши йўлга ўтиб, автоҳалокатга сабабчи бўлишган.

    Аёлим ўша ернинг ўзида вафот этган. Ўшанда кенжа ўғлим икки ярим ёшда эди. «Онам қачон келади?» деб роса инжиқланган. Ҳатто эсини таниб қолган пайтларда ҳам маҳалламизга тез ёрдам машинаси келса, «Онамни олиб келишдими?» дерди.Ундан кейин иккинчи марта оила қурдим. Ҳозир беш фарзандга ота-оналик қиляпмиз, — дейди Ғайрат Усмонов.

    Хадича: «Ўғилларим ота меҳрига тўймади»

    Ёш хонанда Хадича ҳам турмуш ўртоғидан эрта айрилган. Унинг турмуш ўртоғи 2020 йили коронавирус сабаб вафот этган.

    Фото: Instagram / @ ҳадича_сингер

    Фото: Instagram / @ ҳадича_сингер

    — Турмуш ўртоғим оилапарвар, меҳнаткаш инсон эди. Ҳаётимнинг у инсон билан боғланганидан ҳамиша миннатдорман. Амалиёт ўташ учун улар ишлайдиган ташкилотга борганман. Танишганмиз, тақдир экан, оила қурдик. Аммо иккимизнинг оила қуришимизга қаршиликлар кўп бўлган. Биринчи қаршилик у инсоннинг ёши мендан катта эканлиги сабаб бўлганди. Аммо тақдир бўлса, ҳеч гап эмас экан. Санъатни севадиган инсон эдилар. Санъат бўлишимга туртки берган ҳам ўша инсон бўлади. Уч ўғил фарзандли бўлдим, ҳар бир фарзандимизнинг туғилиши у инсонга олам-олам қувонч бағишларди.

    Танамиздаги жон омонат эканлигини биламан, аммо турмуш ўртоғимнинг вафот этишини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. 2020 йили коронавирус авж олган пайтда турмуш ўртоғимда ҳам хасталик аниқланди. Аммо у инсон касалликка осонликча таслим бўладиган инсон эмасди. Дарров муолажаларни қилдик, аммо рўза ойи бошланиши арафасида аҳволи оғирлашди. «Рўзамни очмайман», деган гаплари ҳалигача қулоғим остида жаранглайди. Аҳволлари ёмонлашгач, тез ёрдам машинасини чақиришга мажбур бўлдик. Касалхона остонасида хайрлашдим «Болаларни эҳтиёт қилинг», деган гапни икки марта такрорлади.

    Орадан икки кун ўтиб, турмуш ўртоғимнинг вафот этгани ва жаноза қабристонда ўқилишини айтишди. Шифокорлар айнан қайси куни жонлари узилганини ҳам айтиб беришолмади.Ёлғиз яшаш қийин, айниқса ўғилларим отасининг меҳрига тўймаганига кўп афсусланаман. Меҳран, Имран ва Ислом отасини кўп сўрашади. Рости, уларга нима деб жавоб беришни билмай қоламан, — дейди хонанда Хадича.

    Хонанда интервьюларидан бирида турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг унинг биринчи оиласи ва фарзандлари билан муносабатлари яхшилангани ҳақида сўзлаб берганди.

    Хадича турмуш ўртоғига атаб «Бегим» деб номланган қўшиқ куйлаган.

    Оғабек Собиров: «Бундай тақдирни ҳеч кимга раво кўрмайман»

    «Қизғалдоқ» фильмини томоша қилганмисиз? Мазкур фильмда хонанда Оғабек Собировнинг биринчи турмуш ўртоғи билан содир бўлган қайғули воқеалар акс эттирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Тоғамнинг қизига уйлангандим. Афсуски, бевақт дард сабаб у оламни эрта тарк этди. Бу даврларни эслаш мен учун жуда оғир. Уни эсласам худди яна ўша даврга тушадигандек, ўзимни ёмон ҳис қиламан. Ярам янгиланаверади. Бундай тақдирни ҳеч бир инсонга раво кўрмайман.

    Оиламиздаги мудҳиш воқеа — фарзандларимнинг онаси оламдан ўтгандан кейин, уларни бир умрга эслатиб турадиган ёдгорлик сифатида кино суратга олсак, деган маслаҳатлар бўлган. Бу таклифни кутмаган эдим. Ўйлаб қарасам, бу ҳам савоб, ибрат бўлади. Микойил Сулаймонов фильм сценарийсини ёзган, Иброҳим Расулов фильмни суратга олган. «Қизғалдоқ» фильми асосан реал воқеаларга асосланган, — дейди Оғабек Собиров.

    Дилноза Кубаева: «Турмуш ўртоғим 30 ёшида вафот этган»

    Истеъдодли актриса Дилноза Кубаева оғир хасталик сабаб турмуш ўртоғидан эрта айрилган. Ҳозирда у ўғли Муҳаммадаминни ёлғиз ўзи тарбия қилмоқда.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим боладек беғубор, самимий инсон эди. У инсон «Келгинди келин» фильмидаги ролимни кўриб, ғойибона кўнгил қўйган экан. Кейин дастхат олиш баҳонасида театрга келган. Хуллас, тақдир экан, танишиб, оила қурдик. У инсон билан кўп яшамаган бўлсам ҳам, ундан ҳамиша миннатдорман.

    Турмуш ўртоғим оғир хасталикка чалинган пайтлари оила аъзоларим ёнимда бўлолмай қолишди. Деярли ёлғиз қолиб кетдим. Машина ҳайдашни билмайман, таксида кетаман,  кўзойнакда бўлсам ҳам, ҳайдовчилар таниб қолиб саволга тутишади. Ўша маҳал юрагимга ҳеч нарса сиғмасди. Чунки турмуш ўртоғим ўлим тўшагида ётибди. Шунақа кунлар бўлдики, оддийгина табассум қилишга қийналардим. Чақалоғим ҳақида турли туҳматлар,  бўлмаган гаплар... Шундай вазиятларда бахтли кунларнинг қадрига етар экансан.

    Турмуш ўртоғим 30 ёшдан вафот этди. Шу инсоннинг розилиги учун вафотидан сўнг икки йил ижодий танаффус қилдим. Чунки у инсон шуни истаганди. Шукрки, Яратган олдида ҳам, ўғлим олдида ҳам виждоним тоза, — дейди актриса Дилноза Кубаева.

    Камола Орипова: «Ҳар дарднинг давоси вақт экан»

    Инстаблогер Камола Орипова ҳам турмуш ўртоғидан эрта айрилган. Мўмин Орипов 25 ёшида автоҳалокат сабаб вафот этган.

    Фото: Instagram / @kamolaoripovabmk

    Фото: Instagram / @kamolaoripovabmk

    — 2005 йили февраль ойида «Божалар» гуруҳи икки сеансдан концерт беришарди. Концертда бошқа ёш хонандалар: Шоҳрухҳон, «Афрўз» гуруҳи ҳам иштирок этарди. Концертни кўргани ҳар куни борардим. Мўмин ака билан шунчаки дўст эдик. Жуда самимий ва меҳрибон инсон эди. Ҳаётимдаги энг бахтли дамларни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

    У инсон вафот этганидан кейин тушкунликка тушиб қолганман. Ўзим тугул, ҳатто фарзандимга ҳам қарай олмасдим. Ўшанда онам боламга қараб, кўмаклашганди. Ўзимни овутиш учун чет элдан кийим-кечак олиб келиб ҳам сотдим, тақинчоқлар ясаш билан ҳам шуғулландим. Ҳар нарсанинг давоси вақт экан, сабр қилиб, энг оғир кунлардан ўтолдим, — дея хотирлайди Камола Орипова.

    Мавзуга доир:

    • «Отам туфайли эркаклардан кўнглим қолган». Нотўлиқ оилаларда вояга етган ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг кечинмалари (фото)
    • «Сендан актёр чиқмайди, дейишганди». Ўзбекистонлик машҳурларнинг орзуларга эришиш йўлида таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари
    • «Онамга 33 сўмлик меҳр бера олмадим». Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг ота-онаси ҳақидаги таъсирли ҳикоялари (фото, видео)

    08.07.2022, 18:49   Изоҳ (0)   58847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шакира Жерар Пике билан ажрашишини айтганидан сўнг футболчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини 5 млн киши тарк этди

    08.07.2022, 16:48

    Disney Микки Маус мултқаҳрамонининг муаллифлик ҳуқуқини йўқотиши мумкин

    08.07.2022, 09:50

    Instagram: Жасур Умиров оёғини синдирди, «VIA Marokand» хонандаси Асал янги машинали бўлди, Лола усталардан норози

    07.07.2022, 22:34

    Болалиги Тошкентда ўтган, шахсий ҳаётда бахт топа олмаган: «Уч мушкетёр» фильми юлдузи Маргарита Терехованинг ҳаёт йўли ҳақида (фото)

    07.07.2022, 17:38

    Instagram: Азиза Халилова оиласида жудолик, Умидахон Мурод Хонтўраевга атаб қўшиқ куйлади, Юлдуз Усмонова мухлисасига тилла тақинчоқ совға қилди

    06.07.2022, 23:11

    59 ёшли Квентин Тарантино иккинчи марта ота бўлди

    06.07.2022, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.