Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 5 июль куни «Ваз-2107» машинасида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, туманнинг «Нур» маҳалласи ҳудудида фуқаро (1998 йилда туғилган) Х.А.га тегишли «Ваз-2107» автомашинаси йўл четида тўхтаб турган вақтида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Ҳолат оқибатида фуқароларга тан жароҳати етмаган. Автомашина ёниб зарарланган.
Изоҳ (0)