• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бундай массаж оғир асоратларга олиб келиши мумкин» — мутахассис кичик болани жисмоний оғритиб массаж қилинаётгани акс этган видеолавҳа бўйича изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда кичик ёшли болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. «Дарё» нашри мазкур ҳолат юзасидан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисидан изоҳ олди.

    Марказнинг Болалар ортопедияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Аҳрорбек Жўраевнинг таъкидлашича, видеода акс этган массаж даволаш стандартларига мутлақо жавоб бермайди

    «Биз болалар ортопедия соҳасида физиотерапия муолажалари, жисмоний муолажаларни кенг қўллаймиз. Лекин бундай тарзда массаж қилишга ҳеч қачон йўл қўйилмайди. Ҳар бир физиотерапия муолажаси, массаж қилиш, умумий массаж бўладими ёки қайсидир қисман, оёқ, қўл, умуртқа, бел массаж қилиш, даволаш структурасини ўтказиш ўзининг стандартлари асосида олиб борилади. Бу стандартларда қайси касалга, қай вақтда, қанча вақт давомида қанақа қилиб массаж қилиш ҳаммаси ёзилган. Ўша стандартлар асосида олиб борилади. Мен ўша видеода кўрган массаж даволаш стандартларига мутлақо жавоб бермайди.

    Кичкина болалар биринчи даволаш муолажаларини олаётганда, мисол учун, қанақадир инъекция бўладими, массаж бўладими, парафин қўйиладими, электрофорез қилинадими 2-3 ёшли болалар, албатта, хавотирга тушади, таъсирланади. Шунинг учун уларга бундай муолажаларни қилишдан олдин ҳамшира ёки шу муолажани қилаётган ходим бола билан олдин контактга киришиб олиш керак. Бола массажга ўргангунча уни сал кўтаради, ўзига ўргатади, кейин енгилроқ массаж қилади. Кейин шу муолажаларни бемалол қилиш имкони туғилади. Биз кўраётган видеолавҳада болани овози борича бақиртиряпти. Бу шунақанги асоратларга олиб келиш мумкинки, буни кейин умуман тузатиб бўлмайди.

    Масалан, бундай ҳолатда биринчидан суяклар зарарланиши, бўғимдан чиқиб кетиши, суяк синиб қолиши ёки бўғим юзаси сурилиб қолиши мумкин. Суяк зарарланмаса ҳам бўғимнинг атрофида пайлар бўлади, улар узилиб кетиши мумкин. Шунингдек, мускуллар зарарланиши мумкин. Бундай қўполлик билан даволашса пайларга, мускулларга қон қуйилади. Чунки у қаттиқ тортилади, қон қуйилади. Натижада боланинг иссиғи чиқади. у шишиб кетади, оғрийди, бўғимнинг ичида сув йиғилади, кейин бўлим яллиғланиши мумкин. Унда бу муолажадан оладиган фойдадан кўра зарари кўпайиб кетади. Шунинг учун бундай даволаш структураси қилинишига мутлақо рухсат берилмайди. Юқорида мен айтган массажлар қилинганидан кейин даволаш структураси қилинади. Бунда ҳам биринчи муолажалар аста-секинлик билан очиб-ёзиб, букиб-ёзиб амалга оширилади. Ундай қилинмаса ўша юқорида айтган асоратлар кузатилиши мумкин.

    Бу видеода кўрсатилаётган массаж болалар ортопедияси касалларига қилинадиган муолажаларга мутлақо тўғри келмайди деб ҳисоблайман.

    Ота-оналарга маслаҳатим, хусусий клиникаларга боришадиган бўлса, албатта, улар бу соҳадан билимга эгами, физиотерапия, массаж, даволаш физкултураси бўйича ўқиган сертификатларини сўрашса мақсадга мувофиқ бўларди.

    Туман, вилоят шифохоналарида сертификати, мутахассислиги бўлмаган мутахассислар бўлмаса уларга бу иш билан шуғулланишга рухсат берилмайди».

    Маълумот учун, тарқалган хабарларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада тасвирга олингани айтилган уқалаш сеанси у ерда эмас, балки ушбу муассаса биносининг хусусий корхонага тегишли бўлган қисмидаги хоналардан бирида амалга оширилган.

    «Массаж муолажасини бажарган шахс Б.З. билан суҳбатда у мазкур фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома ва сертификатга, қолаверса, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга эмаслигини маълум қилган. Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган», – дейилади ССВ хабарида.

    Вазирлик ахборотида айтилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

    05.07.2022, 20:01   Изоҳ (0)   20017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гулистондаги ҳовлисида наша етиштирган шахс қўлга олинди

    05.07.2022, 19:02

    Тошкентда дорихонадан 84 дона «Регапен» психотроп моддаси топилди

    05.07.2022, 18:55

    Тошкент вилоятидаги тоғларга чиқиб, тушолмай қолган фуқароларга ёрдам берилди

    05.07.2022, 18:44

    «Бизга қилинган мурожаатларнинг асосий қисми меҳнат муносабатларида қонун бузилиши ва иш ҳақи тўловлари билан боғлиқ» — Меҳнат вазири

    05.07.2022, 18:33

    Япония Ўзбекистон давлат хизматчиларининг малакасини ошириш учун 2,7 млн доллар ажратди

    05.07.2022, 18:10

    Ўзбекистон ҳайвонот боғларида қандай жонзотлар борлиги маълум қилинди

    05.07.2022, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қатор ресторанлар спорт трансляцияларини лицензиясиз намойиш қилгани учун огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 10:45

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Германия илк бор Eurofighter қирувчи самолётларини Польшага жойлаштирди

    Дунё | 5 август, 10:40

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.